«Янги Наманган» шаҳарчасида 410 та кўп қаватли уй қурилади

«Янги Наманган» шаҳарчасида 410 та кўп қаватли уй қурилади
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ фото

Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоят қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирокида Давлатобод туманидаги “Янги Наманган” шаҳарчаси қурилишини бошлаш юзасидан муҳокама ўтказди.

Ҳотам Мамадалиев фото

Мазкур шаҳарча қурилиши учун Давлатобод туманининг Юксалиш ҳамда Тўрақўрғон туманининг Еттикон маҳаллалари ҳудудидан 1 минг 371 гектар ер ажратилган. Ҳудудда 410 та кўп қаватли уй, 7 та мактаб, 4 та болалар боғчаси, қатор инфратузилма иншоотлари барпо этилиши режалаштирилган.

Юксалиш маҳалласидаги бунёдкорлик лойиҳанинг биринчи босқичи ҳисобланади. 2018-2021 йилларда амалга оширилган бу босқич доирасида 71 та кўп қаватли уй қурилди. “Юксалиш”, “Ёшлар” ва “Кушон” кичик саноат зоналари ташкил этилди.

Иккинчи босқич 2022-2024 йилларга мўлжалланган бўлиб, лойиҳа бўйича Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси томонидан бош режа ишлаб чиқилган.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА