Янги Наманган туманида «NAMSTUDY» ўқув маркази очилди

Янги Наманган туманида «NAMSTUDY» ўқув маркази очилди

Янги Наманган туманида таълим масканлари яна биттага кўпайди.  Туманнинг Маънавият маҳалласида Namstudy янги нодавлат таълим муассасасаси ўз фаолиятини бошлади. Бу эса мана шу маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлар учун чинакам туҳфа бўлди.

Очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Обиджон Дадашов ҳам иштирок этди ва маҳалла аҳлини ушбу даргоҳ иш бошлагани билан қутлади. Мазкур маскан келажакда илмли, етук кадрларни етиштириб чиқишига хизмат қилишини таъкидлади.

Маҳалла фуқаролари ҳам уларнинг дилбандларининг илмий салоҳиятини юксалтиришга, янада билимли, иқтидорли болаларни тарбиялашга хизмат қилажак ушбу ўқув маркази очилганидан беҳад ҳурсанд эканликларини айтиб, миннатдорчилик билдиришди.

Маълумот учун, «NAMSTUDY» ўқув марказида инглиз, рус, араб тиллари, ментал арифметика каби йўналишларда ёшларга таълим берилади. Шунингдек, абитуриентларни кириш имтиҳонларига ҳам тайёрланади.