Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳолини арзон нархларда сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш зарурлиги тўғрисидаги топшириғини бажариш мақсадида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида АИ-92 русумли бензин нархини босқичма-босқич пасайтириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ёқилғи бозори барқарорлигини қўллаб-қувватлаш ва мамлакат аҳолисини юқори октанли бензин маҳсулотлари билан таъминлашни оширишга қаратилган стратегиянинг бир қисми бўлди. Ушбу стратегия доирасида ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш ва таннархни камайтиришни ўз ичига олган қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар юқори сифатли бензин ишлаб чиқариш ҳажмини барқарор сақлаш ва унинг таннархини пасайтиришни таъминлашга қаратилган.
Жорий йилнинг 22 октябридан АИ-92 русумли бензинни биржа савдолари орқали сотиш бошланди. Бу эса нархларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва ёқилғи тақсимлаш тизимида шаффофликни ошириш имконини беради.