Инсон капиталини ривожлантириш:  камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналиши сифатида

Камбағаллик шунчаки пул йўқлигини англатмайди

Инсон капиталини ривожлантириш:  камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналиши сифатида

Ижтимоий тараққиётнинг асосий мақсади ҳар бир шахс ўз имкониятларини рўёбга чиқариши, соғлом, ижодий, сифатли таълим ва фаол ҳаёт кечиришдан иборат. Инсон капиталини ривожлантириш Янги Ўзбекистон стратегиясининг марказида бўлиб, 2030 йилгача камбағалликка барҳам бериш ва умумий фаровонликни тезлаштириш бўйича мақсадларимизга эришиш йўлидаги ҳаракатимизнинг инклюзив, барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашиш ва ривожланаётган мамлакатлар қаторидан муносиб ўрин олиш барқарорлигини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимизнинг ажралмас қисмидир.

Инсон капитали – бу одамлар ўз ҳаёти давомида сармоя киритадиган ва тўплайдиган, жамиятнинг ҳисса қўшадиган аъзолари сифатида ўз салоҳиятини рўёбга чиқаришга имкон берадиган билим, кўникма ва саломатликларидир. Соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, янги иш ўринлари яратиш ва малака ошириш орқали одамларга сармоя киритиш инсон капиталини ривожлантиришга ёрдам беради, бу эса камбағалликка барҳам бериш ва ижтимоий жиҳатдан янада яхлит жамият барпо этишнинг калитидир.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалаллари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Бу йўналиш мамлакатимизда 2020 йилда бошланган эди. Ўшанда 7,5 миллион ёки 23 фоиз аҳолининг даромади камбағаллик чегарасига етмасди. Ўтган йилларда 3,5 миллион одамни даромадли қилиш орқали 2023 йил якуни билан камбағаллик даражаси 11 фоизга тушди. Аввало, ижтимоий ҳимоя қамрови 4,5 карра кенгайтирилиб, ўтган йили 12,3 триллион сўм йўналтирилди. Пенсия ва нафақалар миқдори ҳам 1,5 баравар кўпайтирилди.

Президентимиз таъкидлаганидек, камбағалликни фақат пул тарқатиш, нафақа тўлаш билан ҳал қилиб бўлмайди. Бунинг учун камбағал оила аъзоларини ўқитиш, касбга ўргатиш ва иш билан таъминлаш муҳим. Бугунги кунда корхоналарда 250 мингта вакант бор. Лекин, камбағал оилаларнинг 35 фоиз ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам. Яна айримлари сурункали касалликлар туфайли тайинли ишлай олмаяпти. Камбағал оилаларнинг 83 фоизида томорқа бор, лекин сув, электр ва йўл билан боғлиқ муаммолар қийинчилик туғдираяпти.

Давлатимиз раҳбари кейинги йиллар учун “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланаётганини маълум қилди. Унда еттита имконият ва масъулият тамойили асосида Ўзбекистонни навбатдаги янги ёндашувлари белгилаб берилади.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳокимликлар билан бирга бу йил ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқади. Камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади. Иқтисодий комплекс оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланади. Бунда энг катта масъулият туман ҳокимлари ва сектор раҳбарлари зиммасида бўлади.

Президентимизнинг таъкидлашича, “Бундан буён камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланади. Ҳукуматдан тортиб, туман ташкилотигача барча бўғиндаги раҳбарларнинг кундалик иши оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш бўлиши керак. Бу борада назорат ҳам, сўров ҳам қаттиқ бўлади”.

“Энг қуйи бўғин – маҳалла даражасига тушган ҳолда камбағалликни қисқартириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини яратдик”, – деди давлатимиз раҳбари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилари кенгашининг тўққизинчи йиллик йиғилишидаги нутқида. Шу билан бирга, аҳолининг сифатли таълим ва тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, энг оғир ҳудудларда инфратузилма тармоқларини барпо этишни қамраб олган “кўп ўлчовли” камбағалликни қисқартириш дастурини амалга оширяпмиз.

Инсон капитали аҳамиятини бир нечта турли усулларга асосан баҳолаш мумкин. Анъанага биноан, иқтисодчилар буни кўпроқ таълим олган одамларнинг даромади билан ҳисоблашади. Тадқиқотлар ҳар бир қўшимча таълим йили инсон даромадини ўртача 10 фоизга оширишини исботлади. Таълимга киритиладиган сармоялар ҳам жамиятда ижтимоий тенгсизликни камайтириши мумкин. Аксарият мамлакатларда нисбатан ўзига тўқ оилаларда туғилган фарзандлар болаликданоқ кенг имкониятлардан фойдаланишни бошлайди ва у бутун умри давомида қатор афзалликларни, қулайликларни қўлга киритади. Аксинча, ночор оилалар фарзанди шундай имкониятлардан бебаҳра қолади.

Инсон капитали учун махсус элемент сифатида таълим белгиланади ва унинг асосий қисмлари тўрт компонент бирлашмасидан ташкил топади: маданий ва этник хусусиятлар, умумий таълим, касб-ҳунар таълими, асосий малака фазилатлари. Таълимга йўналтирилган инвестициялар нафақат мамлакатни ривожлантиришнинг махсус стратегияси, балки инсон капитали ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини яхшилашга қаратилган ижтимоий сиёсатдир. Бунинг натижасида инсон капиталини такомиллаштириб, моддий фаровонлик ва соғлом турмуш тарзига эришилади. Инсон капитали ҳар бир инсоннинг индивидуал капитал шаклидир. Инсон қобилиятлари, билимлари, кўникмалари ва тажрибаси ҳар бир ёш шахснинг шахсий мулкидир.

Олиб борилган тадқиқотлардан шуни хулоса қилиш мумкинки, имкониятлар тенглигининг камайиши билан ёшлар ўртасида таълим олиш, мутахассислик бўйича ишга жойлашиш, мавжуд иш жойини йўқотишдан қўрқиш муаммолари айниқса, кескинлашмоқда. Меҳнат бозоридаги талаб ва бугунги кунда мамлакатимиз олий ўқув юртлари томонидан олий маълумотли мутахассислар тайёрланаётган мутахассисликлар ўртасида мутаносиблик мавжуд эмаслиги сабабли ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари кескинлашмоқда.

Сўнги йилларда ёш авлоднинг ҳаётий позициялари ва интилишлари сезиларли даражада ўзгарди. Замонавий ўзбек ёшлари “қизиқарли иш қилиш истаги”ни ўзларининг асосий қадрияти деб билишади. “Пулга эга бўлиш” ва “кенг билимга эга бўлиш” каби позициялар ёшлар учун мақсадлар эмас, балки уларнинг асосий ҳаёт режалари – “иш топпиш” ва “яхши оила яратиш” воситаси сифатида ишлайди.

Тўғри, таълим керак, аммо у танқидий фикрлашни шакллантирадиган ва инсон капиталини ривжлантиришга қаратилган бўлиши шарт. Ўтган давр мобайнида таълимда турли салбий стреотиплар шаклланиши кузатилди. Жамиятда ижтимоий мавқени ошириш учунгина олий маълумотли бўлиш, қайси соҳа бўлишидан қатъи назар, олий таълимни танлаш ёки ёшларда мактаб таълимидан сўнг ҳаётий позицияларини талаба бўлиш ёки талабаликка қараб белгилаши кузатилди. Ўтган давр мобайнида таълим жараёнларида эса уларга ушбу маҳоратлар механик тарзда ўргатилди. Масалан, сиз шунчаки маърузаларни тинглайсиз, маълум бир деталларни ёдлайсиз, формулаларни қўллайсиз ва таълим асосан, шундан иборат бўлган. Тақдим этилган фикрни шубҳа остига олиш, очиқ баён этиш ва асосийси, мустақил фикрлашга жуда кам ҳолатларда эътибор қаратилди.

Ёшларни юқори малакали касб соҳибларига айлантириш Янги Ўзбекистоннинг устувор давлат сиёсатига айлантирилди. Хусусан, олий таълим билан қамраш даражаси 35-40 фоиздан ошди. Мамлакатимизда олий таълим муассасалари давлат ва хусусий олий таълим муассасалари сони 200 тага яқинлашиб қолди. Сиртқи ва масофавий таълим шакллари, илмий даражаларга эга профессор-ўқитувчиларга маошига 60 фоизгача устама ҳақ тўлаш тизими жорий этилди.

Юқорида таъкидланганидек, ҳар қандай инсон капиталининг мукаммаллиги унинг энг муҳим таркибий қисми сифатида таълим сифатига бевосита боғлиқ. Замонавий олий таълимга алоҳида урғу берилар экан, энди дипломли мутахассис эмас, балки рақобатбардош, малакали ва иродаси мустаҳкам, янгича давр руҳига мос фазилатлар (босиқлик, вазминлик, дипломатия, мулоқот маданияти, ижобий характер, ташкилотчилик, ташаббускорлик ва ҳоказо)га эга кадрларга ҳар жойда талаб юқори. Ривожланган давлатлар ва корпорацияларнинг қиёсий таҳлили шуни кўрсатадики, университетда олинган таълим прагматик белгиларни ифодаловчи тоифаси бандлик даражасининг нафақат миқдори, балки сифатини ҳам оширади.

Фан ва таълимга асосланган жамиятда инсон капитали қадри

Замонавий жамиятда шахсга оид ва жамоавий хусусиятларнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини ифодалаш, илмий асосларини изоҳлашда кишилардаги эҳтиёжлар капиталининг асоси бўлган моддий жамғарма, билим, ижтимоий алоқалар, нуфуз каби ижтимоий қадриятлари тизимига “эгалик қилиш” функцияси ҳамда иқтисодий манбалар, хусусан, кўчмас мулк, акция, инновациялар, хусусий бизнес каби омилларнинг замонавий тенденцияларини ифодаловчи социологик таснифлар тадқиқ этилган.

Ҳaр қaндaй инсон кaпитaлининг сифaт дaрaжaси мaмлaкaт миқиёсидa ҳудудлaрнинг ижтимоий-иқтисодий ривожигa бeвоситa тaъсир кўрсaтaди. Бундa биз (экспeртлaр фикри ҳaм) доимий тaъкидлaб кeлaдигaн тaълим фaқaтгинa шaхснинг кeлaжaкдaги мувaффaқияти эмaс, бaлки жaмият вa қолaвeрсa миллaтнинг жaмоaвийликкa йўнaлтирилгaн кeлaжaгигa сaрмоя сифaтидa тaъсир кўрсaтишини тaъкидлaшимиз янгичa ёндaшув бўлaди. Инсон кaпитaли мaълум бир чeгaрa қиймaтидaн ошиб кeтгaндa, жaмоaвийликкa инновaцион тaъсир ортaди. Олий мaълумотли одaмлaрнинг юқори фоизгa эришиши, бизнинг нaзaримиздa «қaдрият вa удумлaрргa aсослaнгaн жaмоaвийлик»ни «инновaцион жaмоaвийлик»кa ёки ярaтувчи хaлқ (миллaт)гa aйлaнтириш кaфолaтини бeрaди. Ҳозирги кундa Ўзбeкистон Рeспубликaсидa aҳолининг тaхминaн 17–20 фоизи олий мaълумотли бўлиб, бу сeзилaрли тaрздa инсон кaпитaли сифaтигa ижобий тaъсир кўрсaтaди. Бироқ, ушбу кўрсaткич Ўзбeкистон Рeспубликaси учун ИҲТТ (Иқтисодий Ҳaмкорлик Тaрaққиёт Тaшкилоти)гa aъзо мaмлaкaтлaрнинг ўртaчa дaрaжaсигa мос кeлиши учун ҳaли eтaрли эмaс.

Юқоридa тaъкидлaнгaнидeк, ҳaр қaндaй инсон кaпитaлининг ривожлaнгaнлик вa мукaммaллиги aсосий коппонeнт ҳиссоблaнaдигaн тaълим сифaтигa вa дaвомийлигигa бeвоситa боғлиқ. Зaмонaвий олий тaълимгa aлоҳидa урғу бeрилaр экaн, энди дипломли мутaхaссис эмaс, бaлки рaқобaтбaрдош, мaлaкaли вa иродaси мустaҳкaм, янгичa дaвр руҳигa мос фaзилaтлaр (босиқлик, вaзминлик, дипломaтия, мулоқот мaдaнияти, ижобий хaрaктeр, социал мобиллик вa шу кaбилaр)гa эгa кaдрлaргa aлоҳидa эътибор қaрaтилмоқдa. Ривожлaнгaн дaвлaтлaр вa корпорaциялaрнинг қиёсий тaҳлили шуни кўрсaтaдики, унивeрситeтдa олингaн тaълим прaгмaтик бeлгилaрни ифодaловчи дaрaжaгa қaрaб жойлaрдa бaндлик дaрaжaсининг нaфaқaт миқдори, шу билaн биргa сифaтини ҳaм оширaди.

 

Ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш

Ҳар бир давлат ўз сиёсатида ёшлар учун зарур бўлган шарт-шроитлар ва ижтимоий-иқтисодий имкониятларни яратиб боради. “Янги Ўзбекистонни дунёнинг тараққий топган, ижтимоий-иқтисодий барқарор ўсаётган ва инсон капитали юқори бўлган демократик давлатлари қаторига киришини таъминлаш – барқарор ривожланиш стратегиямизнинг мазмун ва моҳиятини ташкил этади”. Бугунги кунда дунёда 30 ёшгача бўлган 3,5 миллиард одам яшайди, улар сон жиҳатидан тарихдаги энг катта сонли аҳолини ташкил қилади.

“Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат” тамойили асосидаги давлат барпо этиш, демократик давлат ва адолатли жамият қуриш, бунда “Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” деган оддий ва аниқ-равшан тамойилни амалга ошириш устувор вазифа ҳисобланади.

Яангиланаётган Ўзбекистонда юқоридаги ёшларга доир давлат сиёсати самарали амалга оширишнинг ҳуқуқий механизмлари ёшлардаги инсон капиталини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган. Биринчи навбатда оила ва таълим муассасаларида замонавий илм-фан муҳитини таъминлашга эътибор қаратиш, таълимнинг барча босқичларида сифат кўрсаткичларига эришиш, қобилиятли ва иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш учун тизимли ишларни ташкил этиш илмий-амалий аҳамият касб этади.

Давлат ёшларнинг инсон капиталини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди. Сифатли таълим, ижтимоий дастурлар, соғлиқни сақлаш ва инновацияларни рағбатлантириш орқали давлат ёш авлоднинг билим ва кўникмаларини оширишга ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, жамиятнинг барқарор ривожланиши ва иқтисодий ўсишини таъминлайди.

Инсон капиталини ривожлантириш камбағал оилаларнинг болаларига таълим олиш ва ишга жойлашиш имкониятларини оширади, бу эса уларнинг камбағалликдан чиқишига ёрдам беради.

Наманган давлат университетида 25 минг 323 нафар (14 минг 776 нафари қизлар) талаба таҳсил олади. 101 нафар, жумладан, “Ёшлар дафтари”га киритилган талабаларнинг 12 нафари, “Темир дафтари”да рўйхатга олинган 8 нафар, ногиронлиги бор 81 нафар талабалар учун алоҳида имтиёз асосида бепул яшашлари учун ётоқ жойлари билан таъминланди. Университет ректорининг ташаббуси билан 2021 йилда ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида талабалар турар-жойида ойлик яшаш пули 78.050 сўмдан 50.000 сўмга, яъни 33 фоизга арзонлаштирилди. Натижада бир йилда 500 миллион сўмга яқин маблағ ёшларга чегирма қилиб берилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 585-сон қарорига асосан Давлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-қизларнинг 150 нафарига маҳаллий ҳокимликлар томонидан бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бепул ўқитиб бериш вазифаси белгиланган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашининг 2024 йил 29 апрелдаги қарорига асосан етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган 65 нафар талабалар тўлов контракт харажатлари учун 50% тўлов ўтказилди. Ҳокимлиги томонидан 2023/2024-ўқув йилида Наманган давлат университетида таҳсил олаётган ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган, ягона ижтимоий реестрда турадиган 65 нафар талаба-қизларга жами 224 986 803 сўм миқдорида контракт пули тўлаб берилди.

Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан ташкил этилган “Йил талабаси – 2023” кўрик-танловининг якуний босқичида ҳар бир номинация бўйича саралаш жараёнидан муваффақиятли ўтган энг яхши 7 нафардан номзод ўз тақдимотларини амалга оширди. Танловда республикадаги мавжуд олий таълим муассасалари талабалари турли йўналишларда фаол иштирок этдилар. “Йил талабаси – 2023” кўрик-танловининг республика босқичида Наманган давлат университети талабаси ҳам ғолиблар сафидан ўрин олди.

Жумладан, университетнинг Педагогика факультети, “Маданият-санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш” йўналиши 4-босқич талабаси Дилшода Мусаева “Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси” номинацияси бўйича иштирок этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги “Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабалар томонидан тўланадиган ижара тўловларини қоплаб бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 605-сон қарорига асосан, 2024 йил январдан ҳозирги кунга қадар 5057 нафар талабалар ижара пулларининг бир қисмини қоплаш бўйича ариза топширди. Aриза топширганларга жами 859 690 000 сўм миқдорида ижара пуллари қоплаб берилди.

Шунингдек, “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш” вазифалари ижросини таъминлаш ҳамда Наманган давлат университетида талаба-ёшларнинг маънавий дунёқарашини янада юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Бир ҳафтада бир китоб” лойиҳаси ташкил этиб келинмоқда. Ҳозирги кунга қадар “Бир ҳафтада бир китоб” лойиҳасининг 87 та сони ўтказилди ва давом этмоқда. Ушбу танловда бугунги кунгача 41 000 ортиқ талабалар иштирок этди. Умумий ҳисобда 270 нафар талаба ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой эгаллади. Уларга университетнинг “Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси” томонидан 52 600 000 сўм миқдоридаги маблағлар рағбатлантириш ҳисобида тўлаб берилди.

Талаба ва ўқувчиларнинг маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази томонидан ўтказилган “Ўзбекистон ёшлари – бузғунчи ғояларга қарши” мавзусидаги “Энг яхши инфографика” номинасияси Наманган давлат университети талабаси Урозали Ёқубжонов фахрли биринчи ўринни қўлга киритди ва 3 500 000 сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январдаги “Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 30-сонли қарори ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 26 февралдаги 49-сонли буйруғига асосан “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилди.

Мазкур танловнинг барча туман (шаҳар) босқичларида университетнинг жами 76 нафар иқтидорли талабалари ўзларининг илмий-инновацион лойиҳа ва ғоялари билан муносиб иштирок этишди. Танлов якунида энг юқори кўрсаткич билан 27 нафари ғолибликни қўлга киритиб, умумий миқдорда 45,9 млн сўм пул мукофотини ҳам жамғаришди. 2024 йил 29 апрел куни Наманган давлат университети ректорининг 129 A/О-сонли буйруғи билан 2023 йил 18 сентабр куни Aндижон шаҳрида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг 2023 йилги мавсумида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган ва премьер лигасининг 2-мавсумида иштирок этиш учун йўлланма олганлиги учун университетнинг НамДУ-ҒМ жамоаси аъзолари “Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси” ҳисобидан 7250320 сўм миқдорида рағбатлантирилди.

2024 йил 27-31 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ҳафталиги финал босқичида “Заковат” интеллектуал ўйинлари турнирида 3-ўринни, “Шахсий ўйин”да ғолибликни қўлга киритган ҳамда жорий йил 23-27 май кунлари Наманган ва Навоий шаҳарларида ўтказилган “Талабалар лигаси” спорт мусобақаларининг республика финал босқичида Волейбол (қизлар) спорт турида 1-ўринни, Баскетбол (қизлар) спорт турида 2-ўринни қўлга киритган 25 нафар талаба ҳам жамғарма маблағлари ҳисобидан 45 573 440 сўм миқдорида рағбатлантирилди.

Қолаверса, университетда тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган талабаларга ҳукуматнинг тегишли қонун ҳужжатлари асосида ҳар ўқув йилида бир маротаба ўқув, илмий ва бадиий адабиётлар (китоблар) харид қилиш харажатлари учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида ажратилган субсидия пул маблағлари тўлаб берилди.

Бу таҳлилий рақамлар профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг ўзини-ўзи баҳолаш кўрсаткичлари тез ўсаётганлиги, инсон капиталини ривожлантириш борасидаги ишларнинг амалий натижасидир. Демак, олий ўқув юртимизнинг инсон капиталини юксалтиришга доир саъй-ҳаракатлари янги босқичга чиқмоқда.

Талабаларда инсон капиталини ривожлантириш камбағалликни қисқартиришнинг устувор йўналиши ҳисобланади. Талабаларда инсон капиталини ривожлантириш жамиятда камбағалликни қисқартириш бўйича қуйидаги натижаларга эришиш мумкин: ишга жойлашиш имкониятларини ошириш, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш (инновация, креативлик, самарадорлик), ижтимоий ривожланишни яхшилаш (соҳлом турмуш тарзи, демография) ҳамда ижтимоий тенгликни оширишга эришилади.

Талабалик йиллари, бу — аниқ олтин давр ва ҳар бир талаба унинг барча имконият, имтиёзларидан оқилона фойдаланиши керак!

 Мухриддин СОДИРЖОНОВ,
Социология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент