Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасининг 12,5 миллиард сўм қийматдаги «Тезкор бошқарув маркази» фойдаланишга топширилди. Марказ энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, «Хавфсиз шаҳар» тизими билан интеграция қилинган.
700 дан ортиқ кузатув камералари орқали жамоат тартибини таъминлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини тартибга солиш ва жиноятчиликнинг олдини олиш самарадорлиги оширилади. Шунингдек, 102 тезкор алоқа тизими ва ситуацион марказ фуқаролар мурожаатларини янада тезкор кўриб чиқиш имконини беради.
Мазкур марказ ҳудуд хавфсизлигини таъминлашда муҳим рол ўйнаши кутилмоқда.