Косонсой туманида адлия бўлими янги бинода иш бошлади

Косонсой туманида аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш мақсадида адлия бўлими янги замонавий бинода иш бошлади.

Эндиликда давлат хизматлари маркази, ФҲДЁ ҳамда юридик хизмат кўрсатиш маркази бир жойда жамланди. Янги бино бир вақтнинг ўзида 20 нафар фуқарони қабул қилиш имкониятига эга.

Марказда кутиш зали, инвесторлар хонаси, болалар майдончаси ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш бурчаги каби қулайликлар яратилган.

Таҳлилларга кўра, ўтган 8 ой давомида давлат хизматлари маркази орқали 36 мингга яқин хизмат кўрсатилган бўлиб, янги имкониятлар мазкур кўрсаткични янада оширишга хизмат қилади.