Американинг Техас штатида ўтказилган Тоёта У.С. Опен Чампионшипс мусобақасида ўзбекистонлик сузувчи Иля Сиберcев 800 метр эркин услубда 7:51.85 натижа билан кумуш медални қўлга киритди.
Намангандаги «Океан» сув спорти саройи тарбияланувчиси бўлган Иля халқаро майдонда яна бир бор Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилди.
