Фазлиддин Эркинбоев дубайда яна ғалаба қозонди

Дубайда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида учқўрғонлик Фазлиддин Эркинбоев иккинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади.

 75 кг вазнда рингга чиққан спортчимиз арманистонлик Вахтанг Арутюнянни 5:0 ҳисобида ишончли мағлуб этди.

 Эслатиб ўтамиз, Эркинбоев илк жангда Қирғизистон спортчисини ҳам 5:0 ҳисобида ютиб, мусобақани яхши бошлаганди.

 Фазлиддин эндиликда нимчорак финалда Озарбайжон номидан иштирок этаётган Саиджамшид Жафаровга қарши жанг қилади.