Бугун Янги Ўзбекистон дунёда ривожланган давлатлар билан барча сохаларда тенг ва ўз сўзига эга давлат сифатида эътироф этилмоқда. Бу борада Ўзбекистонни дунёнинг ривожланган давлатлари билан барча сохаларда хамкорлик алоқаларини янада мустахкамлаётгани яққол мисол бўла олади.
Бугун эса Давлатимиз раҳбарининг “Кун чиқар ўлка” Японияга давлатига расмий ташрифи ўтказилди. Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар ўзаро ҳурмат, ишонч ва манфаатли ҳамкорликка асосланган. Икки давлатни бой тарих, қадимий анъаналар ва тараққиётга интилиш каби умумий қадриятлар боғлаб туради. Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, Япония мамлакатимиз билан дипломатик алоқаларни ўрнатган илк давлатлардан бири бўлди.
Бугунги кунда Япония Ўзбекистоннинг ишончли стратегик шериги ҳисобланади. Икки мамлакат ўртасида сиёсий, иқтисодий, савдо, инвестиция, таълим, фан-техника, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Япония томонидан Ўзбекистонда инфратузилма, энергетика, транспорт ва тиббиёт соҳаларида кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик алоҳида аҳамиятга эга. Япония университетлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилган, ўзбек ёшлари Японияда таҳсил олиш имкониятига эга бўлмоқда. Шунингдек, япон тили ва маданиятига бўлган қизиқиш Ўзбекистонда йил сайин ортиб бормоқда.
Давлатимиз раҳбари ташриф давомида “Марказий Осиё + Япония” биринчи саммитидаги нутқи сўзлади.
Президентимиз нутқларида аввало, Кунчиқар юрт илк бор “Марказий Осиё плюс” мулоқотининг ташаббускори бўлганлиги, алоҳида эътироф этди.
Айниқса Ўзбекистоннинг ривожланиш йўлида Япония ишончли ҳамкоримиз бўлиб келаётганини, минтақа ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, инфратузилма, саноат ва энергетика базасини модернизация қилиш, фан ва таълим ҳамда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим масалалар юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтди.
2025 йил 1 майда Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Япония Адлия вазири Кейсуке Сузуки ўртасида учрашув ўтказилган бўлиб, мазкур учрашувда давлатлар стратегик шериклик доирасида ҳуқуқий ислоҳотлар, суд тизимини модернизация қилиш ва фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича тажриба алмашиш имкониятлари муҳокама қилинган эди.
Шу билан бирга, икки мамлакат адлия соҳасидаги идоралари ўртасида 2024–2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланган. Ушбу дастур қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, аҳоли ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда нотариат ва реестрдорлик соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни назарда тутади.
Ўйлаймизки, Президентимиз томонларида билдирилган таклиф келгусида Япониянинг ҳуқуқий тажрибаси Ўзбекистонда қонунчиликни такомиллаштириш ва идоралараро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган тадбирларнинг янги босқичи бўлишига ишонамиз.
Шунингдек икки мамлакатнинг ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлигида тажриба алмашиш, адлия ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимларини такомиллаштириш, суд иш юритуви, маъмурий тартиб-таомиллар ва инсон ҳуқуқлари соҳасидаги замонавий амалиётларни ўрганиш муҳим ўрин тутади.
Шунингдек Давлатимиз раҳбари Япониянинг таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги шериклик алоқаларига юксак баҳо берди.
Таълим, илмий ва академик алмашувларни кейинги босқичларда ҳам жадаллик билан риволантиришимизни таъкидлаб ўтди.
Айниқса, Президентимзнинг “Марказий Осиё плюс Япония” форматида таълим вазирларининг биринчи йиғилишини, етакчи университетлар ректорларининг илк форумини Ўзбекистонда келгуси йили ўтказиш бўйича берган таклифлари Ўзбекистон таълим тизимида янги босқич ва янги марраларни эгаллашга мухим мезон бўлади.
Бунинг натижасида ёшлар ҳамжамиятлари ўртасида узоқ муддатли алоқаларни шакллантириш, уларнинг ижодий, технологик ва профессионал салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган Ёшларни ривожлантириш минтақавий тармоқ дастурлари қабул қилинади.
Бу эса Ўзбекистон ёшларини янада илм маърифатда юқори марраларни забт этишларига кегг йўл очиб беради.
Хулоса қилиб айтганда, Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар барқарор, узоқ муддатли ва келажакка қаратилган бўлиб, бу ҳамкорлик икки мамлакат тараққиёти ва халқлар фаровонлигига хизмат қилади.
Иброҳим АТАМИРЗАЕВ,
Наманган давлат университети жиноят ҳуқуқи ва просесси кафедраси мудири,
юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.
