Aсака автомобил заводида Chevrolet Cobalt Midnigh автомобили ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Янги модификация Cobalt моделининг ҳозирги мавжуд модификациялари билан биргаликда ишлаб чиқарилади.
Биринчи босқичда янги модификация ташқи кўринишини яхшиловчи деталлари билан ажралиб туради, уларга қорамтир тусдаги ёритиш тизими ва ғилдирак дисклар киради. Кейинги босқичларда еса инйерйер қисми бўйича қўшимча ўзгартиришлар киритилади.
Cobalt автомобилининг янги модификацияси ҳозирги мавжуд модификациядан 7,3 миллион сўмга фарқ қилади. Шу билан бирга, мавжуд модификациянинг ишлаб чиқарилиши ва сотуви давом етади, унинг нархи еса ўзгаришсиз қолади (Cobalt GX-Style ATPlus – 147 916 000 so‘m).
Сотувлар бошланиши ҳақида қўшимча маълумот кейинчалик эълон қилинади.