Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди

Наманган давлат университети томонидан талабаларни турар жой билан таъминлаш  мақсадида – энг катта бунёдкорлик лойиҳаси бўлган 7 қаватли 650 ўринли талабалар турар жойи биноси қуриб битказилди. Бугун янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан тантанали тадбир ташкил этилди.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»

Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва сўзга чиқди. Вилоят раҳбари ўз сўзида Президентимиз ташаббуси билан олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, талабаларни турар жой билан таъминлаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигини алоҳида таъкидлади. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг Наманган вилоятига ташрифи чоғида Наманган давлат университетида замонавий талабалар турар жойи биносини қуриш юзасидан билдирилган таклиф инобатга олингани мамнуният билан айтиб ўтилди.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»

Тадбирда талабалар сўзга чиқиб, яратиб берилаётган имкониятлар учун ўз миннатдорлигини билдирди. Сўнгра университет ректори Собитхон Турғунов бунёдкор қурувчиларга «Ташаккурнома» ва эсдалик совғаларини топширди. Шундан кейин рамзий тасма қирқилиб, тадбир қатнашчилари замонавий турар жой биносидаги шароитлар билан танишдилар.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»

Маълумот учун айтиб ўтиш лозимки, мазкур бино пудратчи «Файзобод Само Сервис»  МЧЖ қурувчилари томонидан 36 миллиард сўм маблағ эвазига қуриб битказилди. Энг муҳими, бу маблағлар университетнинг соф фойдаси ҳисобидан сарфланди. Йирик қурилиш объекти молиявий мустақиллик туфайли талабаларга катта қулайлик ва имконият тариқасида барпо этилди.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»

Маълумки, Наманган давлат университетида жорий 2024-2025 ўқув йилида жами 17589 нафар талаба таҳсил олмоқда. Талабаларнинг 8225 нафари кундузги таълим шаклида таълим олгани сабабли, уларнинг 2311 нафарини турар жойга эҳтиёжи бор.
Эътиборли жиҳати шундаки, янги қурилган талабалар турар-жойида замонавий хоналар қаторида профилактика инспектори хонаси ҳам бўлиб, у барча зарур мебель ва компьютер техникалари билан жиҳозланган. Бу осойишталик посбонларига талабалар ўртасида ҳуқуқий маданиятни кучайтириш борасида кутилган натижаларга эришишларига замин яратади.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»

Адабиётлар билан етарлича жиҳозланган ахборот-ресурс маркази эса ёшларнинг фанларни чуқур ўзлаштириши, мутолаага бўлган қизиқишларини оширишига имконият яратади.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, турар-жой биносида «Беш ташаббус» хонаси ҳам ташкил этилган. Ахборот технологиялари, шахмат ва пазандачилик тўгараклари учун ҳам махсус хоналар ташкил қилингани талабаларнинг бўш вақти мазмунли ўтишини таъминлабгина қолмасдан, уларни ахборот технологиялари соҳасида қўшимча билимга эга бўлиши, спорт билан мунтазам шуғулланиши, талаба-қизларни ошхона сирларини ўзлаштириб боришига хизмат қилади.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»

Бу хоналарнинг барчасига зарур техника воситалари жойлаштирилган. Дарс тайёрлаш хонаси, ошхона, ювиниш хоналаридаги жиҳозларнинг ҳам барчаси энг сўнгги русумдаги жиҳозлар. Қолаверса, янги бинонинг том қисмига қуёш панеллари ўрнатилди. Бунинг натижасида талабалар турар жойи узлуксиз ва тежамкор электр энергияси билан таъминланади.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»

Бинонинг биринчи қаватида мустақил ўқув хонаси, ошхона, тиббий хизмат хонаси, спорт-соғломлаштириш ҳамда маиший хизмат кўрсатиш хоналари жойлаштирилган. 4 та хона эса жисмоний имконияти чекланган талабалар учун мослаштирилган. Ушбу жиҳат бинонинг қурилиш жараёнидаёқ лойиҳалаштирилган бўлиб, бу ногиронлиги бўлган талабаларнинг дам олиш, овқат тайёрлаш, ювиниш хоналаридан фойдаланишларида қийинчиликка учрамаслигини таъминлайди.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»

Айниқса, бу талабаларнинг турар-жой биносига кириб-чиқишлари учун қулайлик бўлишига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»

Бир сўз билан айтганда, олий таълим даргоҳи ҳовлисига ўзгача кўрк бағишлаб қад ростлаган 7 қаватли талабалар турар жойи биноси талаба-ёшлар учун катта имконият бўлди. Чунки яқин вақт ичида университетда бундай йирик қурилиш лойиҳаси амалга оширилмаган эди. Бироқ Наманган давлат университетида бу каби бунёдкорлик ишлари давом этади.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»

Университет раҳбарияти томонидан келгусида яна 1200 ўринли талабалар турар жойи биносини бунёд этиш режалаштирилган. Бунинг натижасида жами 2000 нафар талабанинг турар-жойга бўлган эҳтиёжи қондирилади ва шубҳасиз, мавжуд имкониятларга ҳамоҳанг равишда талабаларнинг илм олишга бўлган рағбати ҳам кучайиб бораверади.

Наманган давлат университетида янги талабалар турар жойи биноси фойдаланишга топширилди
Фото:Наманган давлат университети «Пресс клуб»