Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январда қабул қилинган 38-сон қарорига асосан, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг яшаш жойи манзилини ҳамда уларга тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотни таҳрирлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжатнинг 2-бандига мувофиқ, 2026 йил 1 мартдан эътиборан янги имконият жорий этилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўзларининг яшаш жойи манзилини, шунингдек, ўзларига тегишли кўчмас мулкда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахс (шахслар) ҳақидаги маълумотларни таҳрирлаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат юборишлари мумкин.
