Ҳиндистоннинг Калабураги шаҳрида теннис бўйича M25 таснифига кирувчи халқаро турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ўз юришини муваффақиятли бошлади.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси бўлган Ҳ.Султонов мукофот жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирнинг биринчи даврасида ҳиндистонлик Вишу Варданга қарши кортга чиқди ва 7:6, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, теннисчимиз иккинчи босқичга йўл олиб, чорак финал йўлланмаси учун ўтадиган ўйинда бошқа бир ҳинд теннисчиси Сринивасан Коданча билан рақобатлашадиган бўлди.
Маълумот ўрнида: Ҳумоюн Султонов ўтган ҳафтада Мумбай шаҳрида нуфузли мусобақада финалга қадар етиб борган ҳамда вице-чемпионга айланган эди.