Наманганлик ўқувчи халқаро олимпиадада бронза медалини қўлга киритди

Боливиянинг Сукре шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро информатика олимпиадасида IOI) Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Улуғбек Раҳматуллаев бронза медалини қўлга киритди. 90 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этган мусобақада Улуғбек Ўзбекистон терма жамоаси таркибида муносиб қатнашди.

Улуғбек – IELTS имтиҳонидан 8 балл, Жаутиков олимпиадасидан эса кумуш медалга эга.