Давлатободда «Ёшлар боғи» очилди

Давлатобод тумани Порлоқ маҳалласидан аҳоли учун янги дам олиш маскани — «Ёшлар боғи» фойдаланишга топширилди. Ташаббус Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланди.

Тантанали очилишда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этиб, лойиҳанинг аҳамиятини қайд этди.

Боғ «Зарбдор» тажрибаси асосида қурилиб, 7,8 млрд сўм маблағ эвазига ҳудуд ободонлаштирилди, электр ва суғориш тизимлари янгиланди. 75 та иш ўрни яратилди, 35 дан зиёд тадбиркор фаолият бошлади.

«Ёшлар боғи» ёшлар, оилалар ва болалар учун қулай дам олиш ҳудуди бўлиб хизмат қилади. Лойиҳанинг кейинги босқичларида спорт ва кўнгилочар инфратузилма кенгайтирилади.