Фарзандликка олиш учун ҳуқуқий асослар рўйхати эълон қилинди

Қонунчиликка мувофиқ, етим болалар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни аниқлаш, уларни муқобил жойлаштириш шаклларига йўналтириш ва ҳисобга олиш тартиби белгиланган. Шу тартиб асосида ҳисобга олинган болалар фарзандликка олиниши мумкин.

Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифага мансуб болалар фарзандликка олинади:

— ота-онаси вафот этган болалар;

— ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган болалар;
— ота-онаси суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган болалар;
— ота-онаси болаларни тарбиялаш ёки уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган болалар;
— ота-онаси бир йилдан ортиқ муддат давомида болалар муассасалари ёки тиббий муассасалардаги боласидан узрли сабабларсиз хабар олмаган болалар;
— ота-онаси тарбиялаш, даволаш муассасаларидан, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасидан ва бошқа муассасалардан боласини олишдан бош тортган болалар;
— ота-онаси бедарак йўқолган ёки вафот этган деб эълон қилинган болалар.

Мутахассислар фикрига кўра, мазкур ҳуқуқий асослар болалар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни оила муҳити билан таъминлашга хизмат қилади.