Тўрақўрғонда маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий бино топширилди

Тўрақўрғон туманида маҳалла фуқаролар йиғинлари моддий-техник базаси босқичма-босқич янгиланмоқда. Айни пайтда тумандаги 64 та маҳалланинг 50 дан ортиғи замонавий биноларда фаолият юритмоқда.

Шулар қаторида «Туркистон» маҳалла фуқаролар йиғини учун ҳам янги бино фойдаланишга топширилди. Илгари етарли шароитга эга бўлмаган жойларда ишлаб келган маҳалла ходимлари энди замонавий имкониятларга эга.

Туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар томонидан ажратилган 400 миллион сўм маблағ ҳисобидан 10 та хонали бино қисқа муддатда қуриб битказилди.