Наманган вилояти ҳокимлиги ва Жанубий Кореянинг “ОГО” компанияси ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Келишувга мувофиқ, наманганлик ёшларни корейс тилини ўрганишга тайёрлаш, Жанубий Корея университетларига кириш талаблари, ҳужжат топшириш тартиби ва таълим дастурлари ҳақида маълумот бериш кўзда тутилган.
Ҳамкорлик натижасида ёшлар хорижда таҳсил олиш имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олиши, университетларга кириш жараёнига тайёргарлик кўриши ва халқаро таълим дастурларида иштирок этиш имкониятларини кенгайтириши кутилмоқда.
