"Навбаҳор" сафарда муҳим ғалабага эришиб, совринлар учун курашдаги мавқеини мустаҳкамлади!

26 октябрь куни Урганч шаҳрида мамлакат Суперлигасининг 25-турини якунловчи ўйинида маҳаллий «Хоразм» клуби «Навбаҳор» жамоасини қабул қилди.

Ўйин кутилмаганда тезкор гол билан бошланди. Мезбонлар вакили Аброр Хусинов «Лочинлар» ҳужумини қайтариш чоғида ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 35-дақиқада терма жамоамиз аъзоси Ҳусайн Норчаев гол уриб, «Навбаҳор»га дадиллик келтирди.

«Элита»дан тушиш хавфида турган воҳаликлар 2-таймда ўйин суръатини ўзгартиришга уринди. Натижада, легионер Рафаэл Тавареш мувозанатни қисқартирди. 1:2. Ушбу ҳисоб баҳс якунигача ўзгармади.

Шу тариқа, «Навбаҳор» очкосини 49 тага етказиб, 3-ўриндаги мавқеини мустаҳкамлади ва 2-поғонадаги » Пахтакор» (53) билан фарқни қисқартирди.