Наманганлик икки нафар тиббиёт ходими давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президентнинг «Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, Наманган вилоятида фаолият юритаётган икки нафар тиббиёт ходими давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Жумладан, Тўрақўрғон туманидаги «Янгиобод» оилавий поликлиникаси оилавий шифокори Набижон Раҳматов I даражали «Саломатлик» ордени, Республика тез тиббий ёрдам маркази Давлатобод тумани бўлими фельдшери Дилшоджон Ибрагимов эса «Соғлом турмуш» медали билан мукофотланди.