Зуҳриддин Баҳриддинов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори сифатида фаолият юритиб келган.