Наманганда халқаро гуллар фестивалининг 65 йиллигига тайёргарлик ишлари бошланди

Наманган шаҳрида халқаро гуллар фестивалининг 65 йиллигига тайёргарлик ишлари бошланди. Фестиваль доирасида шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш ва гул-безак ишларини олиб бориш режалаштирилган.

Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камолов Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида амалга оширилиши кўзда тутилган янгилаш ишлари бўйича тақдим этилган лойиҳалар билан танишди. Фестиваль арафасида шаҳар маркази ва маҳаллаларни безаш бўйича вазифалар белгиланди.