Чуст туманида маҳаллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган «Ҳунармандлар шаҳарчаси» лойиҳаси бўйича қурилиш ишлари расман бошланди.
Лойиҳа доирасида ҳунармандлар учун ишлаб чиқариш бинолари, савдо нуқталари, кўргазма павильонлари ҳамда хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган мажмуа барпо этилиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, шаҳарча фойдаланишга топширилгандан сўнг 100 дан ортиқ доимий иш ўрни яратилади. Шунингдек, ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш, тайёр маҳсулотлар савдосини ташкил этиш ва ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш имконияти кенгаяди.
Қурилиш ишлари белгиланган лойиҳа асосида амалга оширилиб, объектни белгиланган муддатларда фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилган. Иншоотнинг ташқи кўриниши ва ички инфратузилмаси замонавий талаблар ҳамда миллий анъаналарга мос ҳолда барпо этилади.
