Наманганда энергетикларга 15 та замонавий электромобиль топширилди

Бугун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Наманган ҳудудий филиалига Хитойда ишлаб чиқарилган 15 та замонавий электромобиль топширилди. Янги машиналар барча шаҳар ва туман электр таъминоти бўлимлари тасарруфига берилди.

Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, филиал раҳбарияти ва соҳа ходимлари иштирок этди.

Мазкур электромобиллар аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва фавқулодда ҳолатларга тезкор жавоб бериш имкониятларини кенгайтиради.