Наманганда бир хонадонда ҳар куни 1200–1300 та бедана тухуми йиғилмоқда

Янги Наман­ган туманидаги «Тинчлик» маҳалласида яшовчи Шуҳрат Рахимов хонадонида беданачилик йўлга қўйди. Ҳозирги кунда 1500 бош бедана парваришланиб, ҳар куни ўртача 1200–1300 дона тухум олинади. Бу фаолият орқали оила ойига 10–15 миллион сўм даромад топмоқда.

Шуҳрат Раҳимов тажрибасини қўшнилари билан бўлишиб, айримларига 100 бошдан бедана бериб, уларнинг ҳам қўшимча даромад олишини таъминламоқда.