Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Чуст тумани «Наманган» ЭИЗ ҳудудидаги «СHUST TEXTILE» МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қиймати 10 млн. долларлик тайёр трикотаж маҳсулотлари ҳамда маиший- кимёвий ва косметик воситалар ишлаб чиқариш лойиҳалари билан танишди.

Маълумот учун: Лойиҳа фойдаланишга топширилиши орқали 1000 та янги иш ўрни яратилиб, йиллик 370 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш қуввати яратилади ҳамда 30 млн долларлик маҳсулотлар МДХ ва Европа давлатларига экспорт қилинади.

