Гречка инсон саломатлиги учун энг фойдали дон маҳсулотларидан бири ҳисобланади. У таркибида темир, магний, калий, фосфор, шунингдек B гуруҳи витаминларига бой бўлиб, организмнинг умумий қувватини оширади.
Гречка юрак-қон томир тизими фаолиятини қўллаб-қувватлайди, қон босимини меъёрлаштиришга ва қон томирларни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Ундаги клетчатка ҳазм жараёнини яхшилаб, ичак фаолиятини тартибга солади.
Муҳими, гречка қондаги қанд миқдорини кескин оширмайди, шу боис у қандли диабетга мойил инсонлар ва парҳез тутаётганлар учун жуда мос. Шу билан бирга, у узоқ вақт тўқлик ҳиссини беради.
Шифокорлар гречкани ҳафтасига 2–3 марта истеъмол қилишни тавсия этади. Қайнатилган ёки сабзавотлар билан тайёрланган гречка — соғлом турмуш сари қўйилган муҳим қадамдир.
