Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган филиалида имтиёзли суғурта дастури доирасида коронар томирлари мураккаб шикастланган беморларда жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Режага кўра, 20 га яқин беморда амалиёт ўтказилиши кўзда тутилган.
Жарроҳлик амалиётлари Наманган филиали шифокорлари томонидан Қозоғистондан келган кардиолог мутахассислар, жумладан, Дмитрий Валерьевич билан ҳамкорликда бажарилмоқда.
