Наманганда «Электрон рецепт» тизими жорий этила бошлайди

Наманган вилоятида 2026 йилнинг февраль ойидан бошлаб, замонавий «Электрон рецепт» тизими босқичма-босқич тарзда амалиётга жорий этилади.

Тизимнинг бошланғич қадамлари, дастлаб Наманган шаҳри, Давлатобод, Янги Наманган туманларида синов тариқасида фаолият юритади.

Энди шифокорлар рецептини қоғозда ёзмайди, барчаси электрон форматда амалга оширилади. Йил охиригача босқичма-босқич бошқа туманларда мазкур тизимни жорий этиш режалаштирилган.

Ушбу янгилик тиббий хизмат сифатини ошириш, дори воситаларини белгилашда шаффофликни таъминлаш ҳамда беморлар учун қулайлик яратишга қаратилган.