Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзингиз бўлса, свет учун пул тўлолмайсиз

post-title

2024 йилнинг 1 июнидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2024 йилнинг 1 ноябридан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;

2025 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча ҳудудида чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун электр энергиясига тўловни амалга оширишда чекловлар ўрнатилади (https://t.me/press_secretary_minenergy/89).

Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 4 январда имзоланган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5-сонли Фармони 4-бандида белгилаб қўйилмоқда.

Оддий айтганда, ахлат учун пул тўламаган қоронғида ўтиради.

📝Namangantoday

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга