Наманган давлат университетида «Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни» муносабати билан давра суҳбати ўтказилди

post-title

Аёллар ва қизларнинг илм-фан билан тўлақонли фойдаланишларига тенг имкониятлар яратилиши, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида БМТ Бош Ассамблeяси томонидан қабул қилинган «Тараққиёт мақсадларидаги фан, тeхника ва инновациялар» тўғрисида рeзолюцияга асосан, 11 фeвраль – «Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни» деб эълон қилинган.

IMG_1183

Ушбу сана юртимизда ҳам кенг нишонлаб келинмоқда. Хусусан, мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини ошириш, илмий фаолиятга жалб этиш мақсадида эътиборга молик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада олима аёлларнинг фанга қўшаётган ҳиссаси тобора ортиб бормоқда. 

IMG_1187

Қувонарлиси, Наманган давлат университетида бугунги кунда 5 нафар фан доктори ва профессорлар, 87 нафар фан номзодлари ва фалсафа бўйича фан докторлари бўлган хотин-қизлар фаолият олиб боришяпти. Шунингдек, 172 нафар докторантлар, 31 нафар мустақил изланувчилар ва стажёр-тадқиқотчи аёллар илмий тадқиқот фаолиятлари билан шуғулланмоқдалар.

IMG_1185

Бугун университетда «Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни» муносабати билан давра суҳбати ўтказилди. Вилоят «Олима аёллар» уюшмаси, университет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ва илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими ҳамкорлигида ташкилланган давра суҳбатида фаол олима аёллар, докторантлар ва магистр хотин-қизлар, жумладан, ижодкор аёллар иштирок этди.

IMG_1202
Давра суҳбатида сўзга чиққан вилоят ҳокими ўринбосари Динара Якубова юртимизда хотин-қизларга ва гендер тенгликни таъминлашга қаратилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар, хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлаш учун қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, вилоятимизда хотин-қизларнинг олий таълим билан қамраб олиниши даражасини ошириш мақсадида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга алоҳида тўхталиб ўтди. 

IMG_1256

Унинг таъкидлашича, ўтган ўқув йилида вилоят миқёсида 356 нафар хотин-қизларнинг олий таълимдан кейинги таълимда таҳсил олишлари учун шартнома маблағлари давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилди. Қолаверса, 150 нафар кам таъминланган оила фарзандлари бўлган қизларга бакалавр йўналишидаги таҳсил учун ана шундай имконият тақдим этилган. 

IMG_1231

Шунингдек, тадбирда сўз олган шоира Дилбархон Ҳайдарова ҳам илмнинг аёл тақдиридаги аҳамияти, мамлакат олима хотин-қизларининг мамлакат тараққиётидаги ҳиссаси, университет олима аёлларининг изланиши хусусида илиқ фикрларни баён этди.   

Дарҳақиқат, Наманган давлат университетида ҳам стартап лойиҳалар танловларида ҳамда хорижий давлатларга стажировкага юборилаётган ёш олимлар орасида ҳам аёл ва қизларнинг сонини кўпайтириш чоралари кўрилмоқда. Бугунги тадбир бу борадаги саъй-ҳаракатлар кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилиши, шубҳасиз.

Наманган давлат университети «Пресс клуб»

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга