Гулчилик ортидан 20 минг доллар даромад топаётган оила

post-title

Янги Наманган туманининг «Янги замин» маҳалласида гулчилар оиласи бор. Бу оиланинг бекаси Фотима опа. Бу хонадонда 3 та иссиқхона мавжуд бўлиб, бу ерда айни пайтда 130 турдан ортиқ гуллар парвариш қилинмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. 

photo_2024-01-25_12-38-57

Гуллар юртимизнинг турли ҳудудлари билан бирга қўшни Қирғизистон ва Тожикистон республикаларига ҳам экспорт қилинади.

Кишига ҳам завқ берадиган, ҳам юқори даромад келтирадиган гулчилик билан нафақат оила аъзолари, балки маҳалланинг 20 нафар аёллари ҳам шуғулланмоқда. Бошқача айтганда, бу оилада шунча иш ўрни яратилган.

photo_2024-01-25_12-38-55

Дарҳақиқат, бу оила Наманган шаҳрида бўлиб ўтадиган анъанавий гуллар фестивалнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади. 

photo_2024-01-25_12-38-48

- Ўтган йилги гуллар байрами учун 20 минг туп гул етиштириб, 20 минг доллар даромад топишга муваффақ бўлдик, - дейди Фотима опа. -  Жорий йилда бўлиб ўтадиган фестивалда эса 30 минг туп гул билан иштирок этишни ният қилганмиз.

photo_2024-01-25_12-38-50

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга