Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг топшириғи билан Наманган шаҳри ва туманлар марказларидаги асосий кўчаларда тирбандликни олдини олиш бўйича амалий ишларга киришилди.
Жумладан, Наманган шаҳар "Сардоба" МФЙ ҳудудида транспорт воситалари ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Автошохбекат” қуриш таклифи вилоят ҳокими томонидан маъқулланди.
Бугун Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ва фаоллар иштирокида қурилиш ишларига старт берилди.