Хабар берганимиздек, пара таэквондо бўйича терма жамоамизнинг 5 нафар аъзоси якуний рейтинг натижаларига кўра Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди.
Шу тариқа, айни пайтга қадар ўзбекистонлик пара атлетларнинг Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари сони 33 тага етди.
— Пара ўқ отиш – 3 та
— Пара енгил атлетика – 19 та
— Пара сузиш – 2 та
— Пара каноэ – 2 та
— Пара академик эшкак эшиш – 1 та
— Пара велоспорт – 1 та
—Пара таэквондо – 5 та.
Эслатиб ўтамиз, Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи асосий мусобақалар ҳали олдинда ва матонатли пара атлетларимиз яна кўплаб йўлланмаларни қўлга киритиши кутилмоқда.