“Скапеннинг найранглари” комедияси Наманган театри саҳнасида

post-title

Наманган вилояти мусиқали драма театрида француз комедиографи Жан Батист Мольернинг “Скапеннинг найранглари” комедияси премьераси бўлиб ўтди.

Асарда бош қаҳрамон – Скапен маиший муаммолар – пули йўқлиги, ҳуқуқининг йўқлиги, имконининг йўқлигидан тубанликка чўккан жамоага қарши боради. У даврага киргач, воқеалар тезлашади, қиёфалар очилади, майдон кенгаяди, ҳамма унсурлар кўринади. Қаҳрамон ҳийла ишлатмайди, у гўё ўша даврда оталар бурчи, фарзандлар одоби, уларнинг мажбуриятлари қанчалик мустаҳкамлигини имтиҳон қилади. Кимнинг номидан, дейсизми? Ҳамма нарсани билувчи, ҳамма нарсани теран англовчи театр номидан.  

Режиссёр Ғиёсиддин Мирзамаҳмудов томонидан ўзбек тилида саҳналаштирилган комедия томошабинларда катта таассурот қолдирмоқда.    

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга