Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг фикр-мулоҳазалари тингланди

post-title

«Юксалиш» ҳаракати Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси жамоатчилик кенгашининг йиғилиши ўтказилди.

Унда 2024 йилга мўлжалланган жамоатчилик гуруҳининг фаолиятига доир ўрганиладиган масалалар  кўриб чиқилди.

Жумладан, жорий йилнинг март ойида бажарилган ишларга эътибор қаратилиб, бунда аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифатини яхшилаш, тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижаси муҳокама қилинди. 

Жамоатчилик кенгашининг тиббиёт соҳасига оид ташаббус ва таклифлари бўйича кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизматни такомиллаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда аҳолига бирламчи тиббий хизматни янада яқинлаштириш мавзусида масъулларнинг мулоҳазалари тингланди. 

photo_2024-03-30_12-54-47

Турли хил касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллиги даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар муҳокамаси кун тартибида бўлди. 

Шунингдек, йиғилишда 2024 йилнинг апрель ойи давомида ўрганиладиган масалалар ҳам белгилаб олинди.  

Умумтаълим мактабларини бирламчи спорт жиҳозлари ҳамда миллий чолғу асбоблари билан таъминлаш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларга ҳам асосий эътибор қаратилди. 

Наргиза МУХАМАДИЕВА,  
«Юксалиш»  ҳаракати Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари.

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга