12 та республика марказининг клиникаси кўп тармоқли шифохонага айлантирилади

post-title

Ўзбекистонда 12 та республика ихтисослаштирилган илмий-амалий марказларнинг клиникаларини кўп тармоқли шифохоналарга айлантириш режалаштирилмоқда.

«Аҳоли саломатлиги-2030» миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасига кўра, Урология, Нефрология ва буйрак трансплантацияси, Фтизиатрия ва пульмонология, Онкология ва радиология, Нейрохирургия, Акушерлик ва гинекология, Болалар ва катталар гематологияси, Травматология ва ортопедия, Дерматовенерология ва косметология, Кўз микрохирургияси ҳамда Катталар миллий тиббиёт марказларининг клиникалари рўйхатдан жой олган.

Уларни ўз йўналишларига мос равишда кўп тармоқли клиника сифатида қайта ташкил қилиш бўйича молиялаштириш ва жиҳозлаш, керакли мутахассислар билан таъминлаш ва бошқа зарур ташкилий чора-тадбирларни белгиловчи дастурлар ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш кўзда тутилмоқда.

 

Бунда:

  • 2024 йил 3 та марказ клиникаси;
  • 2025 йил 4 та марказ клиникаси;
  • 2026 йил 5 та марказ клиникасини трансформация қилиш мўлжалланмоқда.

 

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга