Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини юритиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади

post-title

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, 2024 йил 1 февралдан 2024 йил 31 декабрга қадар Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 2024 йил 1 декабрга қадар мазкур қарорга асосан амалга оширилган тажриба-синов лойиҳаси натижаларидан келиб чиқиб, ижобий ва салбий ҳолатларни аниқлаш ҳамда инсофли ташувчиларни рағбатлантиришни инобатга олган ҳолда, Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Қарор билан автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Низомда:

рейтингни хисоблашга оид маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби;

рейтинг натижаларини хисоблаш ва эълон қилиш тартиби;

ташувчиларни рейтингга киритиш ва ундан чиқириш асослари белгилаб берилган.

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга