Эркин иқтисодий киноҳудудлар барпо этилади

post-title

Президентимиз раҳбарлигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгаши кенгайтирилган йиғилиши баёнида кинематография соҳасини иқтисодиёт билан уйғун ҳолда ривожлантиришга доир бир қатор вазифалар белгилаб берилган.

«Тирик тарих» туркумида юртимизнинг кўп минг йиллик тарихига бағишланган 50 та бадиий фильм яратишга оид Президент қарори лойиҳасини ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида «Эркин иқтисодий киноҳудудлар» барпо этиш бўйича концепцияни ишлаб чиқиш, жадидлар ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи фильм-википедиялар туркумини яратиш, соҳага маҳаллий мутахассислар (аниматорлар)ни тайёрлаш бўйича жаҳон тажрибасини қўллаган ҳолда ўқув курсларини ташкил қилиш шулар жумласидан.   

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов томонидан Кинематография агентлигида ўтказилган йиғилишда мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди, биринчи галда амалга ошириладиган вазифалар ҳамда уларнинг ижроси тақсимлаб берилди.  

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга