Марказий Осиёдаги биринчи хусусий аэродром Ўзбекистонда қурилади

post-title

Марказий Осиёдаги биринчи хусусий аэродром хитойлик инвесторлар ҳисобига Ўзбекистонда қурилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади Daryo.

Маълум қилинишича, Шэньчжэнь шаҳрида Ўзбекистон—Хитой бизнес-форуми доирасида Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Янги ҳаёт” маҳалласида аэродром қуриш бўйича келишувлар имзоланди.

Лойиҳа қиймати 380 миллион долларга баҳоланган. Қурилиш ишлари 2024 йилнинг иккинчи ярмида бошланиши режалаштирилган. 

Қайд этилишича, лойиҳа хитойлик инвесторларнинг 100 фоиз капитали иштирокида амалга оширилади.

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга