Наманган вилоятида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган янги инновацион имтиҳон маркази ишга тушди

post-title

Давлатобод туманининг “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида фаолият бошлаган мазкур марказ кунига ўртача 500 мижозга хизмат қила олади.

Наманган вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси олувчилар учун ихтисослашган янги инновацион имтиҳон маркази ишга тушди, дея хабар беради ҳокимлик матбуот хизмати.

Таъкидланишичи, Давлатобод туманининг “Юксалиш” маҳалласи ҳудудида фаолият бошлаган мазкур марказ кунига ўртача 500 мижозга хизмат қила олади.

Унинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашди ва имтиҳон олиш тизимида рақамлаштириш кучайтирилиб, инсон омили камайтирилгани йўллардаги қоидабузарликларга барҳам беришини таъкидлади.

Шундан сўнг, "Наманган вилояти имтиҳон маркази" ўз фаолиятини бошлади. Тадбир иштирокчилари яратилган қулайлик ва имкониятлар билан яқиндан танишдилар.

Бу ерда бўлажак ҳайдовчиларни имтиҳондан ўтказиш учун зарур бўлган барча шароит: замонавий жиҳозланган ўқув хоналаридан тортиб, автоматлаштирилган автодромгача мавжуд.

Йиғилганлар кейинги вақтларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлганлар имтиҳон топшириш учун қўшни вилоятларга боришига тўғри келаётгани, бундай марказнинг ўзимизда барпо этилгани айни муддао бўлганини эътироф этдилар.

 

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга