Ниҳоят, чорсудаги тирбандликлар барҳам топади!

post-title

Наманган шаҳрининг қоқ маркази – Чорсу бозори ҳафтанинг ҳар бир кунида аҳоли энг гавжум бўладиган ҳудудларидан бири. Табиийки, бозор атрофидаги йўлларда ҳам узоқ йиллардан буён транспортлар тирбандлиги кузатилади ва бу аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлиб келмоқда.

Ниҳоят, Чорсу деҳқон бозори ҳудудидаги тирбандликларга чек қўйиладиган бўлди.  Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев бозор ҳудудидаги вазиятни ўрганди. (https://t.me/axborotxizmati/100259?single)
Тўғри, бозор атрофида учта ер ости ўтиш йўлаклари мавжуд. Бироқ шунга қарамай пиёдалар белгиланмаган жойлардан йўлни кесиб ўтишлари транспортлар ҳаракатига ҳалал берибгина қолмасдан, йўловчилар хавфсизлигига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шаҳар ҳокими мутахассислар иштирокида  пиёдаларга қўшимча йўл очиш, бозор яқинидаги чорраҳани айланма ҳаракатланиш йўлига алмаштириш каби таклифларни кўриб чиқди. Ушбу таклифлар синов тариқасида амалга оширилади. 
Анваржон Отаходжаев, ўз навбатида, ҳудуд билан боғлиқ бошқа муаммоларни бартараф этиш, пиёдаларга, транспорт ҳайдовчиларига қулайлик яратиш мақсадида тегишли кўрсатмаларни берди.

Ҳали Наманган шаҳар ҳокими сифатида иш бошлаганига кўп вақт бўлмаган Анваржон Отаходжаевнинг бу ташаббуси, энг муҳими, одамлар орасида бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойига бориб ўрганиши ва ечимига жиддий киришиши қувонарли, албатта. Зеро, аҳоли розилиги – ҳар бир масъулнинг энг муҳим вазифасидир.

📝Namangantoday

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга