Ободонлаштириш бошқармалари функциялари тадбиркорлик субъектларига ўтказилади

post-title

Президент «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимликларига давлат шериги сифатида ободонлаштириш бошқармасининг функцияларини давлат-хусусий шериклик асосида тадбиркорлик субъектларига ўтказиш ҳуқуқи берилди. 

Бунда, 2024-2025 йилларда ҳар бир вилоятда тажриба тариқасида камида биттадан туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларининг функциялари давлат-хусусий шериклик acосида тадбиркорлик субъектларига ўтказилади. 

Аҳолига қулай санитария-гигиена шароитларини яратиш, туристик жозибадорликни ошириш ва атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш мақсадида 2024 йил 1 майдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига жамоат жойлари, ижтимоий объектлар ва аҳоли пунктларининг белгиланган жойларида санитария-гигиена шохобчаларини ташкил этиш ҳуқуқи берилади. 

Бунда:

• туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан жамоат санитария-гигиена шохобчалари қурилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси ҳамда мазкур ҳудуддаги инфратузилма объектлари ва аҳоли ҳаракати гавжумлиги даражаси тўғрисидаги маълумотлар E-auksion тизимидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилиб боради;
• санитария-гигиена шохобчалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга