Олимлар хулосаси: Нафас қисиши юрак хасталиклари аломати бўлиши мумкин

post-title

Буюк Британия кардиология фонди мутахассислари юрак хасталикларини аниқлашга ёрдам берадиган симтомни маълум қилди.

Қайд этилишича, инсонларда бронхиал астма ва фаол жисмоний машғулотларга боғлиқ бўлмаган ҳолда нафас қисиши кузатилса, бу юрак-қон томир касалликларидан дарак бериши мумкин.

"Агар юрак танангиз бўйлаб кислородга тўйинган қонни етарли даражада ҳайдамаса, организм тезроқ нафас олиш орқали кислородга бўлган эҳтиёжни таъминлашга интилади. Бу эса беморда нафас етишмовчилиги ва ҳансираш аломатларини юзага келтиради", — дейди олимлар.

Эслатиб ўтамиз, шифокорлар одатда кўкрак қафаси, умуртқа поғонаси ёки бутун танадаги оғриқлар, юқори ёхуд паст қон босими, ҳолсизлик, чарчоқ ва кўнгил айниши каби симптомларни юрак хасталикларини ифодаловчи асосий белгилар сифатида келтиради.

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга