Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги савдо йўли очилди

post-title

Хитойнинг шарқий қисмини Марказий Осиё билан боғлайдиган янги йўналиш очилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Транспорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон халқаро автомобилда ташувчилар уюшмаси томонидан Хитойнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан ҳамкорликда янги йўналишда юк ташувларини амалга ошириш бошланди.

Мазкур янги савдо йўли Ўзбекистонни Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Синдао шаҳри билан боғлаб, юк ташувларини тез, тежамкор ва хавфсиз амалга ошириш имконини бермоқда.

 
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистонлик миллий ташувчилар ушбу йўналиш бўйлаб TIR Carnet китобчасини қўллаган ҳолда Қозоғистондан транзит ўтиб, Хоргос орқали Хитойнинг Сариқ денгиз қирғоқларида жойлашган Синдао шаҳрига ва у ердан ортга юк ташувларини муваффақиятли амалга оширмоқда.

Ушбу янги савдо йўлаги орқали юклар автомобиль транспортида “эшикдан эшиккача” тамойили асосида қисқа вақтда ўз эгаларига етказиб берилишини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги ҳайдовчиларнинг виза олиш, ташувларни амалга ошириш учун халқаро рухсатнома бланкалари билан таъминлаш, хорижий давлатлар божхона назоратидан ўтиш жараёнида вужудга келаётган масалаларни қисқа фурсатларда ҳал қилишда корхоналарга амалий кўмак кўрсатмоқда.

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга