ЖССТ дунёда вабога чалиниш ҳолатлари кўпаяётганидан огоҳлантирди

post-title

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, дунё бўйлаб вабо билан касалланиш кўрсаткичлари ортиб бормоқда. Бу ҳақда “Халқ сўзи” сайти хабар бермоқда.

Эпидемия ўчоқлари кўпайиши, хасталикка қарши вакциналар ҳамда тиббий ресурслар етишмаслиги эса муаммонинг жиддийлигини англатади. Шу боис ЖССТ глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб баҳолаяпти.

Таҳлилларда қайд этилишича, ўтган йили 667 мингдан ортиқ кишига вабо ташхиси қўйилиб, уларнинг 4 мингдан ортиғи ҳаётдан кўз юмган.

Энг ҳалокатли эпидемиялар Малави ва Гаитида юз берди. Хусусан, хасталик Малавида 1771 нафар, Гаитида эса 1156 кишининг ўлимига сабаб бўлди.

“The Guardian“ нашрининг ёзишича, ҳозир ҳам эпидемиологик вазият ёмон. Янги йил бошидан буён 30 та давлатда вабонинг ўсиш динамикаси кузатиляпти. Бу эса ЖССТ таснифига кўра, 3-даражали фавқулодда ҳолатдир.

icon Обуна бўлинг

Бизнинг янгилик ва хабарларга