Янги Наманган туманининг «Гулистон» маҳалласида «ақлли маҳалла» лойиҳаси жорий қилинмоқда

Янги Наманган туманининг «Гулистон» маҳалласида замонавий «ақлли маҳалла» лойиҳаси изчил амалга оширилмоқда. «Ҳудудгаз Наманган» филиали ташаббуси билан табиий газ тармоқлари тўлиқ реконструкция қилиниб, ер ости ва ер усти қувурлари тартибга келтирилмоқда. Лойиҳа доирасида эскирган ускуналар янгиланиб, газ таъминоти тизими уч босқичдан икки босқичли замонавий шаклга ўтказилмоқда. Бу эса энергия самарадорлиги ва хавфсизликни оширишга хизмат қилади.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида 520 та хонадоннинг газ таъминоти барқарорлашиб, аҳоли учун қулайликлар янада кенгаяди.