Наманган шаҳрида жамоат транспортини модернизация қилиш бўйича янги ташаббус амалга оширилмоқда. «Экспресс Долина» қўшма корхонаси МЧЖ раҳбари Алишер Дадахановнинг маълум қилишича, компания 2024 йилда Хитойнинг Yutong компанияси билан ҳамкорликда 36 та замонавий автобус харид қилиб, уларни шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатиш учун йўналишларга чиқарган.
– Хитойдан дастлаб бир дона электробус келтирилиб, ҳозирда синов тариқасида эксплуатация қилинмоқда. Агар синов натижалари ижобий бўлса, келгусида яна 50 тадан 100 тагача электробус харид қилишни режалаштирганмиз, – дейди тадбиркор.
