Наманганлик икки фуқаро Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди

Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги арафасида Янги Наманган туманида истиқомат қилаётган икки нафар шахс Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди.

Шу муносабат билан Наманган вилояти ИИБда тантанали тадбир ўтказилиб, янги фуқароларга ID-карталар вилоят ИИБ бошлиғи ҳамда Янги Наманган тумани ҳокими томонидан тантанали равишда топширилди.

Тадбирда янги фуқаролар самимий муборакбод этилди. Уларга Ўзбекистон фуқароси бўлиш нафақат ҳуқуқ ва имкониятлар, балки Конституция ва қонунларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, жамият ҳаётида фаол иштирок этиш ҳамда Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшишдек юксак масъулиятни ҳам юклаши таъкидланди.

Янги фуқароларга мустаҳкам соғлик, оилавий фаровонлик ва мамлакатимиз тараққиётига қўшадиган муносиб ҳиссаларида муваффақият тилаб қолинди.