Президентимизнинг тегишли Фармонларига асосан, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги байрами арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз Давлат мукофотлари билан тақдирланган эдилар. Улар орасида Наманган вилоятининг 20 нафар вакили ҳам бор.
Наманган шаҳридаги “Маърифат маскани”да бўлиб ўтган тантанали тақдирлаш маросимида вилоятдаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мукофотга сазовор бўлган вилоятимиз вакилларининг ҳар бири эришган ютуқларга алоҳида-алоҳида тўхталиб, эл-юрт олдидаги меҳнатларини эътироф этди.
Шундан сўнг, Давлат мукофотлари – юксак орден ва медаллар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Тадбир давомида яна бир гуруҳ юртдошларимизга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони ҳам тантанали равишда топширилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар муҳтарам Президентимиз бошчиликларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ҳақида тўхталиб, кўрсатилган юксак ишонч учун миннатдорлик билдирдилар.
